O'ZBEKISTON KINOFOTOFONO HUJJATLARI MILLIY ARXIVI


              

            Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архивининг 2 нафар ходими – Ғуломов  Муҳамадраим Маҳамадаминович ва Ғофуров Музаффар Баходировичлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтида ташкил этилган  ўқув дастурида   ўз малакаларини оширдилар.

         Ўқув дастурида  мамлакатимиз ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг профилактикасини ташкил этишга қаратилган семинар-тренинг  ҳамда  амалий машғулотлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти томонидан ЎзР КФФҲ МДА ходимларига мазкур 80 соатли ўқув дастурида иштирок этганликлари ҳамда тўлиқ ўзлаштирганликларини тасдиқловчи сертификатни топширдилар.