O'ZBEKISTON KINOFOTOFONO HUJJATLARI MILLIY ARXIVI


              Маълумки, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги  савдо, иқтисодиёт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб, кенгайиб, кўпгина тадбирлар ташкил этилмоқда ва ўтказилмоқда.

              Жумладан, жорий йилнинг 29  ноябрь куни  Тошкентдаги “Узэкспоцентр” кўргазмалар саройида  “Ўзбекистон ва Россия стратегик шерикликнинг  25 йили” (“Узбекистан ва Россия: 25 лет по пути стратегического партнёрства”) мавзуидаги  қўшма ҳужжатли  кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда икки мамлакат парламент аъзолари, вазирлик ва идоралари раҳбарлари, олимлар, дипломатик корпус вакиллари, юртдошларимиз ва россиялик меҳмонлар иштирок этдилар.

              Мазкур кўргазманинг "Умумий тарихнинг муҳим даврлари" деб номланган қисмида Иккинчи жаҳон урушида ўзбекистонлик аскарларнинг қаҳрамонликлари, юртимизга эвакуация қилинган россияликларнинг ҳаёти ва фаолияти, халқимизнинг фронт ортидаги машаққатли меҳнати, 1966 йилда Тошкентда рўй берган зилзиладан кейинги тикланиш ишлари акс этган Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архивида сақланаётган ноёб фотоҳужжатлари  намойиш этилмоқда.

             Кўргазма жорий йилнинг 29 декабрига қадар давом этиб,  унда ЎзР КФФҲ  МДА ходимлари  архив фотосуратлари билан қизиққан томошабинларни маълумотлар билан таништириб борадилар.