O'ZBEKISTON KINOFOTOFONO HUJJATLARI MILLIY ARXIVI


        2019 йил 24 сентябрь куни  Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архивида  Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси расман кутиб олинди. Делегация аъзолари учун ЎзР КФФҲ МДА биноси бўйлаб экскурсия уюштирилди. Улар ҳар бир ҳужжатлар сақловхонасида бўлиб, унда сақланаётган ноёб ҳужжатлар миқдори ва уларнинг мазмуни билан танишдилар.

      Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган мутахассислар  кинофотофоно ҳужжатлар билан ишлаш жараёни билан танишдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, Икки томон вакиллари ўртасида келгусидаги ҳамкорлик юзасидан режалар назарда тутилди.

       Учрашув сўнггида делегация аъзолари учун  Ўзбекистон  Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архиви томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

       Эслатиб ўтамиз: 2019 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий архивида "Ўзархив" агентлиги Бош директори У.Юсупов раҳбарлигида Бирлашган Араб Амирликлари Миллий архиви директори Мажид Султон ал Мхеири бошчилигидаги Бирлашган Араб амирликлари делегацияси расман кутиб олиниб,  Миллий архивлар рахбарлари иштирокида дастлабки музокаралар ўтказилган эди.