O'ZBEKISTON KINOFOTOFONO HUJJATLARI MILLIY ARXIVI


        2019 йил 9 сентябрь куни  ЎзР КФФҲ МДАда  кенгайтирилган дирекция йиғилиши бўлиб ўтди. 

      Йиғилишни  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги Бош директори Улуғбек   Миртолибович Юсупов очиб берди ва  тизим фаолияти самарадорлигини ошириш, ёш кадрларни турли жабҳаларда малака ва кўникмаларини оширишга эришиш тўғрисида сўз олиб борди, ҳамда 2019 йил 9 сентябрь кунидан Абдулладжанова Зилола Хикматуллаевна  Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архиви директори вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланганини маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз:  Абдулладжанова Зилола Хикматуллаевна  Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архиви директори ўринбосари вазифасида фаолият юритган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Академиясида 2 йил дафомида ўқиб билим ва малакаларини ошириб қайтган.