O'ZBEKISTON KINOFOTOFONO HUJJATLARI MILLIY ARXIVI


           2019 йил 27 сентябрь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети конференц-залида 1941-45 йиллар урушидаги фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган «Эшелоны идут на Восток. Эвакуация в Узбекистан в годы Великой Отечественной войны» номли Халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.  

          Мазкур тадбир Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Оренбург давлат Университети Жанубий Урал тарихи ва эжтнография илмий-тадқиқот институти, “Евразика халқлари хамдўстлиги” МДҲ мамлакатлари ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклаштириш бўйича нотижорат автоном ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси  Фанлар Академияси Тарих институти,  Ўзбекистон тарихчилар жамияти томонидан ташкил этилди.

              Анжуманда  Россия Федерациясининг Москва ва  Санкт-Петербург, Оренбург шаҳарларининг ва Ўзбекистоннинг  нуфузли университетлари, илмий-тадқиқот институтлари ва архивларининг ҳамда  вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

             Илмий конференцияда Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архиви  ходимлари  фондларнинг бош сақловчиси У.А.Акрамова ва бўлим мудири З.М.Сулейманова қатнашдилар. Сулейманова Зульфия Минмнировнанинг “Кино и фотографические памятники гуманизма народов Узбекистана  в годы  Второй мировой войны” (по материалам  Национального  архива кинофотофонодокументов Узбекистана) номли маъруза ва тақдимоти барчи иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.