O'ZBEKISTON KINOFOTOFONO HUJJATLARI MILLIY ARXIVI


    Жорий йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивида Ўзбекистон давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.  Тадбирда барча архив ходимлари иштирок этдилар. Байрам муносабати билан архивда анча йиллардан бери фаолият олиб бораётган, фаол, ташаббускор ҳамда жонкуяр ходимларга архив директори ташаккурномаси ва эсдалик совғалари тақдим этилди.