O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI KINOFOTOFONO HUJJATLARI

MARKAZIY DAVLAT ARXIVI


     Ўзбек халқи ўзининг маданий мероси, такрорланмас меъморий обидалари, инсонийликни тарғиб қилувчи қадриятлари ва урф-одатлари  билан бутун дунёга маълум ва машҳурдир. Шарқ  маданияти ва санъати  ҳақида сўз борар экан миллий рақс санъати  унинг ажралмас қисми эканлигини таъкидлашимиз жоиз.

     Юртимиздаги археологик топилмалар, артефактлар, саройлар  деворларига туширилган безак-тасвирлари ва ўрта асрларнинг ноёб миниатюра асарларида ҳамда бошқа тарихий манбаларда келтирилишича ўзбек миллий рақс санъати жуда қадимий бўлиб, хосил байрамлари ва диний маросимларга бағишланган йиғинларда ижро этиб келинган. 20-асрнинг бошларида ўзбек рақси оммавий санъат сифатида шакллана бошлаган.

     Бугунги кунда  хукуматимиз томонидан миллий рақс санъатини ривожлантириш, соҳага илғор тажрибаларни татбиқ этиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Табиийки, бу ишларни амалга оширишда ўтмишга назар солмай туриб,  юртимизда қадимдан шаклланган анъаналар, устозлар бисотидаги ўгитлар, бой ва бетакрор миллий рақс мактаби тарихини ўрганмай туриб эришиб бўлмайди.

 

     Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий  давлат архивида миллий рақс ва хореография санъати ҳамда бу соҳада фаолият юритган халқ севган  маданият ва санъат арбоблари, мураббийларнинг  сиймолари акс этган кинофотофоно ҳужжатлар ноёб ҳужжатлар сифатида сақланиб келинмоқда. Ўзбек миллий рақс санъати мактабининг яратилиши унинг ривожланиш босқичларини айнан архивимиз ҳужжатлари орқали ўрганишимиз мумкин.

     Интернет-кўргазма орқали эътиборингизга хавола этилаётган мазкур фотоҳужжатлар http://cgakffd.uz/gallery/view/uzbek-millii-raqs-sanati Ўзбекистон маданияти ва санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган таниқли ва эл суйган санъаткорлар ҳаёти ва фаолиятидан ҳикоя қилади.