O'ZBEKISTON KINOFOTOFONO HUJJATLARI MILLIY ARXIVI


         2020 йил 10 январь куни  Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивида кенгайтирилган дирекция йиғилиши бўлиб ўтди. 
      Йиғилишни  Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги Бош директори Улуғбек Миртолибович Юсупов очиб берди ва  тизим фаолияти самарадорлигини ошириш, ёш кадрларни турли жабҳаларда малака ва кўникмаларини оширишга эришиш тўғрисида сўз олиб борди, ҳамда 2020 йил 8 январь кунидан Мирзааҳмедов Мирпулат Мирходжаевич  Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архиви асосий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланганини маълум қилиб, жамоага расман таништирди.
     Эслатиб ўтамиз:  Мирзаахмедов Мирпулат Мирходжаевич (32 ёш)  2012 йилдан Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивида етакчи архивчи, 2015 йилдан катта илмий ходим лавозимларида ҳамда шу билан бирга Агентлик Ёшлар Иттифоқи раиси сифатида ҳам фаолият юритган.