O'ZBEKISTON KINOFOTOFONO HUJJATLARI MILLIY ARXIVI


Ўзбекистон  Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архивида сақланаётган  киноҳужжатлар  Қўқон шаҳрида ўтказилган I Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Қўқон павильонига ўрнатилган мониторда намойиш этилди.

Қўқон шаҳрининг эски кўринишлари, тарихий обидалари,  маданияти, ҳунармандчилик  турлари акс этган мазкур ролик  нафақат ҳунармандчиликка қизиққанлар учун балки шаҳар тарихини ўрганишни истаган инсонлар учун ҳам етарли ахборотга эга бўлган манба бўлиб хизмат қилди.   

Бундан ташқари, фестиваль доирасида  марказий майдоннинг ён атрофида  ташкил этилган ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари каби турли кўргазмалардан ўрин олган  Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари  Марказий давлат архиви фото ҳужжатлари намойиши алоҳида мазмун бағишлади.