O'ZBEKISTON KINOFOTOFONO HUJJATLARI MILLIY ARXIVI


  Жорий йилнинг 28 ноябр санасида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви биносида архивда фаолият юритаётган ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида давра сухбати ўтказилди.

  Давра суҳбатини Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви директори З.Абдулладжанова очиб берди. Архив ходими М.Мухаммаджонов томонидан “Конституция бош қомусимиз” мавзусида ходимларга Ўзбекистон Конституциянинг яратилиш тарихи ва у ҳақида умумий маълумот бўйича маърузаси ўқиб эшиттирилди.

  Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 01-26/1632-сонли топшириқ хати асосида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида ҳам давра сухбати бўлиб ўтди. Унда архивнинг директор ўринбосари О.Суюновнинг “Мен шахсан ўзим овоз бераман” мавзусидаги маърузаси билан архив ходимларига сайлов  қонунчилигидаги янгиликлар,  ёшларнинг сайловга оид билимини ҳамда электорал фаоллигини янада юксалтиришга қаратилган ҳамда сайлов орқали давлатнинг олий вакиллик органи шакллантирилиши ва сайлов жараёнининг жорий қилиниши фуқароларнинг сиёсий фаолликлари ошишига ҳамда уларнинг ҳуқуқий онги ва сиёсий маданияти янада юксалишига хизмат қилиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

  Мазкур давра суҳбати архив ходимларида катта қизиқиш уйғотди ва кўплаб баҳс-мунозараларга бой бўлди.