O'ZBEKISTON KINOFOTOFONO HUJJATLARI MILLIY ARXIVI


      Ватан Она сингари азиз ва танҳодир. Бизнинг вазифамиз – ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига Ватанга муҳаббат ҳиссини, шу жаннатмакон юртда туғилиб-ўсганидан фахрланиш туйғусини сингдиришимиз керак. Мазкур эгу мақсадни амалга ошириш учун Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари  миллий архиви томонидан «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан Ўзбекистон Давлат Санъат ва Маданият Институтида  «Ватан ҳимоячилари» номли фото кўргазма ҳамда Иккинчи жаҳон уруши йилларини ўзида акс эттирган  ҳужжатли  фильм намойиш этилди.